Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 108 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-09-24 08:40:31    119

PDF юклаш
Чоп этиш





Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков “Деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, бозор ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Аҳолига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарини асоссиз ошириш ҳолатларини олдини олиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.




“Қумтепа”, ”Қамиштепа”, “Намуна”, “Қийқи” ва “Соҳибкор” маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари ҳам ўрганилди. Масъул раҳбарларга ободонлаштириш ишларини сифатли ва қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.




Шунингдек, 24-умумтаълим мактабида ташкил этилган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Масъул раҳбарларга сайловга муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



Туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, камтаъминланган хотин-қизлар ҳамда ишсиз ёшларнинг бадлигини таъминлаш ва тадбиркорликка йўналтириш орқали уларни доимий даромадга эга бўлишларини таъминлаш мақсадида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни ижтимоий ҳамда моддий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар мутасадди раҳбарлар иштирокида муҳокама қилинди. Туман ҳокими томонидан “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда қолган фуқароларни истаклари асосида шакиллантирилган чора-тадбирларни белгиланган муддатда бажарилиши ҳамда рўйхатдан чиқариш чораларини кўриш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш учун ер тайёрлаш ва экиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Масъул раҳбарларга пахта ҳосилини йиғиб-териб  олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш учун ер тайёрлаш ва экишга тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram