Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 282 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АДОЛАТЛИ ҚАЙНОНА – МУСТАҲКАМ ОИЛА АСОСИ

×

 2021-09-20 20:56:05    106

PDF юклаш
Чоп этиш




Халқимиз учун муқаддас бўлган оила асосларини янада мустаҳкамлаб, хонадонларида тинчлик-хотиржамлик, аҳиллик ва ўзаро ҳурмат муҳитини ярата олган, ҳаёт сабоқлари билан ёшларга ибрат кўрсатаётган аёлларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида туман ҳокимлиги ва маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши, маҳаллалардаги тарғибот гуруҳи аъзолари ҳамкорлигида “Адолатли қайнона” кўрик танлови бўлиб ўтмоқда.

3-сектор кесимидаги тадбир 2-сонли касб-ҳунар мактабида ўтказилиб, унда фарзандлар, набиралар тарбияси, оилада аҳиллик, маънавий муҳит барқарорлиги, ҳаётий тажрибалар борасида бошқаларга ибрат бўлиб келаётган аёлларимиз иштирок этишди.

Бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокимининг маслаҳатчиси М.Мўйдинова ҳам иштирок этди.

– Ота-боболаримиз оила муқаддаслигига алоҳида эътибор қаратишгани бежиз эмас, – дейди М.Мўйдинова. – Биз оилага суянамиз, ундан куч-ғайрат оламиз, орзу-умидга тўламиз, ҳаётга ишончимиз манбаи шу қутлуғ даргоҳдан бошланади, шу боис уни асраб-авайлаймиз. Ёши улуғ ота-оналар кўпни кўрган инсонлардир. Оилавий ҳаётда у ёки бу масалага, гарчи кичикдай кўринса ҳам, асло бепарволик қилиб бўлмайди. Кичик муаммо беихтиёр катталашиб қолиши мумкин, уни ўз вақтида пайқаб, ҳал қилиш оила ва жамият мустаҳкамлигига хизмат қилади. Ёшларга ана шу каби ҳаёт ҳақиқатларини уқтириш вазифамиз саналади.

“Адолатли қайнона” кўрик танловида У.Абдуллаева, Ф.Ортиқова ва З.Охуновалар ғолиб деб топилдилар.  

Ғолибларни тақдирлаш маросимида опа-сингилларимизнинг ҳаётий тажрибаси, оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлашда тутган роли ўрнак бўла олиши алоҳида эътироф этилди. Оилалар тинч-тотув ва фаровон ҳаёт кечираётган хонадондан файзу барака аримайди. Ҳар бир оиланинг бахту саодати юртимиздаги тинчлик-осойишталик, жамият барқарорлигининг ҳаётий мезонларидан саналади.

Қўштепа тумани ҳокимлиги

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram