Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АМАЛИЙ ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/52436f27d9472110367f6.jpg)
2021-09-20 20:22:51 107
Қўштепа тумани ҳокимлиги ҳамда туман обдонлаштириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда туман ҳудудидаги ноқонуний ўрнатилган ташқи реклама воситаларини олиб ташлаш бўйича амалий ишлар олиб борилди.
Ўрганиш давомида йўлнинг ҳаракатланувчи қисмига яқин ҳолда ва электр симёғочларда ўрнатилган ташқи реклама воситалари олиб ташланди. Шунингдек, савдо дўконлари, овқатланиш ҳамда хизмат кўрсатиш шохобчаларидаги маънан эскирган ва хорижий тилда ёзилган баннерларни қисқа муддат ичида тартибга келтириб, ҳозирги кун ҳолати бўйича лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши кераклиги юзасидан кўрсатмалар бериб ўтилди.
У.Холматов,
Қўштепа тумани ҳокимининг маслаҳатчиси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг