Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 236 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-09-20 19:57:44    119

PDF юклаш
Чоп этиш





Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков туманда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Масъул раҳбарларга томорқадан самарали фойдаланишни тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



Туманда кичик бизнес, хусусий ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 1-сектор штабида туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди. Қабулда туманда фаолият кўрсатиб келаётган 7 нафар тадбиркорлар турли масалалар билан иштирок этишди. Қабул давомида кўтарилган таклиф ва муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланиб, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.




“Қумтепа”, “Намуна”, “Қийқи” ва “Соҳибкор” маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишилди. Масъул раҳбарларга ободонлаштириш ишларини сифатли ва қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

35-умумтаълим мактабида ташкил этилган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда дарс жараёнлари ҳам ўрганилди. Масъул раҳбарларга сайловга муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Қайилма” шифокор хизмат уйида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.




14-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлган туман раҳбари болажонларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, санитария-гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram