Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КЎНГИЛЛИ ОТИНОЙИЛАР ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИГА ҲАШАРГА ЧИҚДИЛАР
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/1ba30b650b4c6e81fd257.jpg)
2021-09-19 08:10:14 135
Бугун пахтазорлар оппоқ тус олган. Лўппи-лўппи очилган пахталар кўзни қувонтиради. Ахир қувонмай бўладими? Бу ҳосилни етиштириш, учун озмунча заҳмат чекилдими?
Лекин қийинчиликлар ортда қолди. Тадбиркор фермерлар фидокорона меҳнат қилиб, баракали хирмон тиклашга замин яратишди. Эндиги асосий вазифа миллий бойлигимиз бўлган пахтани нест-нобуд қилмай, йиғиштириб олишдан иборат.
Бугун пахтазорларда ҳаёт қайнамоқда. Пахта ҳосилини очиқ кунларда барвақт йиғиштириб олиш мақсадида кўнгилли теримчилар деҳқонларга ёрдамга ошиқмоқдалар.
Туманимиздаги “Қумтепа Қамиштепа” ММТП ҳудудидаги “Хаётжон Исмоилжон” фермер хўжалигига 67 нафар кўнгилли отинойилар пахта йиғим- теримига ҳашарга чиқдилар. Кун давомида 3 тонна 200 кг пахта теришиб, юртимиз хирмонига ўз хиссаларини қўшишди.
Туман ҳокими И.Новиков пахта даласида бўлиб, ҳашарчи отинойиларни тақдирлади. Теримда иштирок этган барча отинойилар ўзларига кўрсатилган эътибордан ва далада яратилган шарт- шароитлардан мамнун бўлишди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг