Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 230 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-09-18 18:37:00    103

PDF юклаш
Чоп этиш




Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков иштирокида “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари” юзасидан йиғилиш ўтказилди. Масъул раҳбарларга аҳоли мурожаатлари билан ишлашда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган тизим асосида ҳар-бир мурожаатда кўтарилган муаммоларни манзилли ўрганиш ва ижобий ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Туманда маҳаллабай ишлаш тизими асосида аҳоли муаммоларини аниқлаш ҳамда тизимли ҳал этиш бўйича 1-сектор штаби бошқарув офиси аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан аниқланган муаммоларни манзилли ҳал этиш ҳамда аҳолини тадбиркорликка йўналтириш ва амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



8-умумтаълим мактабида ташкил этилган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда дарс жараёнлари билан танишилди. Масъул раҳбарларга сайловга муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Оқтепа” қишлоқ врачлик пунктида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда кузги бошоқли дон экинларини экиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Масъул раҳбарларга пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экишга тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram