Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 150 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАЛАРДА ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2021-09-18 18:15:14    102

PDF юклаш
Чоп этиш




“Эшонгузар” маҳалласидаги 49-умумтаълим мактабида “Қонунларни ҳурмат қиламан ва унга амал қиламан” шиори остида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова ҳамда маҳалла тарғиботчилар гуруҳи аъзолари, хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши вакиллари қатнашдилар.

Суҳбатга мактаб ички тартиб қоидаларига риоя қилмаётган қизлар жалб этилди.

Тадбир давомида ёшларни таълим тарбия олиб мустақил ҳаётда ўз ўрнини топишлари ва жамият ривожида етакчи кучлардан бирига айланишлари  учун давлатимиз томонидан яратилган шароит ва имкониятлар, бегилаб берилган имтиёзлар, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг мазмун моҳияти ва аҳамияти, таълим тўғрисидаги қонун, халқ таълими вазирлиги томонидан белгилаб берилган умумтаълим мактабларининг ички тартиб қоидалари тўғрисида батафсил маълумот берилди.


Конституциямизда белгилаб берилган ҳуқуқ ва мажбуриятларимиздан бири белгиланган ички тартиб-қоидаларни ҳурмат қилиш эканлиги тушунтирилди.

Шунингдек, “Сармазор”, “Қувурбоши”, “Хумдон”, “Баланд масжид” маҳаллаларида бўлиб ўтган тадбирларда тиббиёт соҳасининг мутахассислари ва тиббий маслаҳатга муҳтож бўлган хотин-қизлар иштирок этишди.

Суҳбат давомида бугунги кунда хотин-қизлар орасида учраётган кўкрак бези саратони  ва бошқа касалликлар, уларни даволаш йўллари ҳақида мутахассисларнинг маслаҳатлари эшитилди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоб ва тавсиялар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги

 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram