Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲУНАРМАНД АЁЛЛАР ИШТИРОКИДА МАҲОРАТ ДАРСИ ЎТКАЗИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/1d2098712e947d9074f5e.jpg)
2021-09-18 17:45:20 117
“Сойбўйи” маҳалла фуқаролар йиғинидаги маҳалла гузарида “Маҳалламизнинг фахрий ҳунарманд аёллари” лойиҳаси доирасида ҳудудда самарали фаолият олиб бораётган ҳунарманд аёллар иштирокида маҳорат дарси ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова, “Тадбиркор аёл” уюшмаси раҳбари О.Хакимова, Ҳунармандлар уюшмаси туман бўлими раҳбари Д.Бахромовалар иштирок этишди.
Шунингдек, маҳалладаги дўппидўз усталар, қўли гул чеварлар ҳамда эндигина тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўяётган тадбиркорлар таклиф этилдилар.
Катта ҳаёт ва ҳунар мактабига эга бўлган дўппидўз усталар ўзларининг ҳунар сирлари ва ютуқлари ҳақида, ҳунар билан оила боқиб эл таниганлари ҳақида ёшларга сўзлаб бердилар.
Тадбиркорлик кўникмаларини, ҳунармандчилик сирларини энди ўрганишни бошлаган ёшларга касб сирларини ўргатдилар.
Касб сирлари ва нозик жихатлари бўйича ўтказилган савол-жавоблардан сўнг тадбиркор аёл уюшмаси томонидан ўқитилган бир қатор аёлларимизга ўқув курсини тамомлаганликлари тўғрисидаги сертификат ҳамда фаол тадбиркорларга фахрий ёрликлар топширилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг