Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
18 СЕНТЯБРЬ - БУТУНЖАҲОН ТОЗАЛИК КУНИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/b5d5b86369e60d4e46b88.jpg)
2021-09-18 12:36:53 173
Бутунжаҳон тозалик куни инсоният ўзи яшаб турган ҳудудда тозаликни ўрнатиш ғоясини ифода этади. Ғоя даставвал 2008 йил Эстонияда вужудга келиб, 50 000 нафар кўнгиллилар мамлакатни чиқиндилардан ҳоли этиш учун бирлашдилар.
Бугунги кунга келиб мазкур кун кўнгиллиларнинг бир кун давомида 180 дан ортиқ мамлакатни бир мақсад сари бирлаштирувчи йирик ижтимоий ҳаракатига айланди. Ўзбекистонда илк марта 2019 йил бутун республика бўйлаб ўтказилди.
Жорий йилда ҳам бу кун ўзгача кайфиятда ўтказилмоқда. Хусусан Қўштепа туманида ҳам.
Тозалик куни муносабати туманимиз ободлигига бефарқ бўлмаган кўнгилли тумандошларимиз ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этмоқдалар.
Она сайёрамиз тозалигига ҳар биримиз масъул эканмиз, Сиз ҳам Ватан ичидаги Ватанингиз — ўз уйингиз тозалигига эътибор беринг, уни обод этинг. Зеро тозалик бор жойда қут-барака бўлади.
Қўштепа тумани ҳокимлиги
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг