Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 290 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-09-17 19:09:56    179

PDF юклаш
Чоп этиш







Қўштепа туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож, камтаъминланган оилалар, хотин-қизлар ҳамда ишсиз ёшлар бадлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка йўналтириш орқали доимий даромадга эга бўлишларини таъминлаш мақсадида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни ижтимоий ҳамда моддий қўллаб- қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар мутасадди раҳбарлар иштирокида муҳокама қилинди. Туман ҳокими И.Новиков томонидан “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда қолган фуқароларнинг истаклари асосида шакиллантирилган чора-тадбирларни белгиланган муддатда бажарилиши ҳамда рўйхатдан чиқариш чораларини кўриш, шунингдек, “Темир дафтарда” қолган кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни доимий қўллаб-қувватлаш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.




“Исақов Ўлмасбой асил маҳсулотлари” оилавий корхонаси томонидан “Қоракалтак” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган иссиқхонада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Тадбиркорга етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини ошириш ҳамда экспортни йўлга қўйиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.






Тумандаги Ахборот кутубхона марказида жойлашган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, масъул раҳбарларга сайловга муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.






Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Лангар” бўлими шифохонасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.






“Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида йўл инфратузилмасини яхшилаш юзасидан олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари ўрганилди. Масъул идора ҳамда пудратчи ташкилот раҳбарларига йўл қурилиш ишларини белгиланган талаблар асосида сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.






Шунингдек, пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Масъул раҳбарларга пахта ҳосилини йиғиб-териб  олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш учун ер тайёрлаш ва экишга тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram