Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарга МУНОСАБАТ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/qoshtepa_hokimiyat_axborot_logo.jpg)
2021-09-17 18:28:18 121
Жорий йил 15 сентябр куни ижтимоий тармоқлар орқали “Бу ерда радар ўрнатилмаса бўлмайди” сарлавҳаси остида танқидий мурожаат эълон қилинди.
Мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Янгиариқ МФЙ Янги авлод кўчасидан мурожаат қиляпмиз. “Янгиариқ азизлари” қабристони йўлида машиналар жуда тез ҳаракатланиши оқибатида авариялар кўп рўй бермоқда. Масалан, 2 нафар ёш бола ва бир нафар катта одам автоҳалокат туфайли вафот этди. Болалар юриши учун тротуар бор, лекин маҳалла раиси пиёдалар йўлагида дўкон қуришга рухсат берворган. Ушбу ҳудудга радар ўрнатишлари ва пиёдалар йўлагини очиб қўйишларини сўраймиз. Бегуноҳ инсонлар жабр кўрмасин” – дея шикоят қилинган.
Ушбу танқидий мурожаатдан сўнг Қўштепа ТЙФУК томонидан 4К 858 Марғилон Ўроқболға А-373 автомобиль йўлининг 7-9 км оралиғида 2 дона 5.43 “Радар” йўл белгиси ўрнатилди. Шунингдек, 2 жойда пиёдалар ўтиш жойи белгиланди. Автомобиль йўлининг 8-9 км.лари оралиғига 500 метр масофада пиёдалар йўлакчаси қуриш ишлари режалаштирилган бўлиб, хозирда 30 метр узунликда пиёдалар йўлаги қуриш ишлари бошланганлигини маълум қиламиз.
Қўштепа тумани ҳокимлиги
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг