Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарга МУНОСАБАТ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/9c1cf8e53b5ad67a88f95.jpg)
2021-09-17 11:10:14 123
Жорий йил 15 сентябр куни ижтимоий тармоқлар орқали “Кузги экинларни эколмаяпмиз, сабаб – сув…” сарлавҳаси остида танқидий мурожаат эълон қилинди.
Ушбу мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Эшонгузар МФЙ ҳудудидаги Саодат, Эътироф ва тахта бозори ортидаги кўчалар ариқларида бир ойдан бери сув йўқ. Экинларимиз сувсизликдан қуримоқда. Мевалар пишмай тўкилмоқда. Кузги экинларни ҳам эколмаяпмиз. Суриштирсак, Жанубий Фарғона каналида сув йўқ дейишди. Мутасаддилардан амалий ёрдам сўраймиз” – дея шикоят қилинган.
Ушбу мурожаат Қўштепа тумани ирригация ва мелиорация бўлими мутахассислари томонидан атрофлича ўрганилиб, муаммо бартараф этилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг