Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 288 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-09-16 20:10:38    119

PDF юклаш
Чоп этиш





Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков раҳбарлигида “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари” юзасидан йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга аҳоли мурожаатлари билан ишлашда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган тизим асосида ҳар-бир мурожаатда кўтарилган муаммоларни манзилли ўрганиш ва ижобий ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



“Деҳқон бозори” ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, аҳолига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарини асоссиз ошириш ҳолатларини олдини олиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.



15-умумтаълим мактабида ташкил этилган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда дарс жараёнлари билан танишилди. Масъул раҳбарларга сайловга муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



18-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



“Янги дўкон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳунармандчиликни ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Шунингдек, масъул раҳбарлар иштирокида ҳудудда фаолият кўрсатиб келаётган ҳунармандлар билан давра суҳбати ўтказилди. Соҳани ривожлантириш учун ҳунармандларни талаб ва истаклари асосида тизимли ишларни ташкил этиш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги қошидаги лойиҳани амалга ошириш гуруҳи мутахассиси Ш.Ахмедов, кўмакдош ҳамкорлар, тараққиёт, аҳоли турмуш тарзини ривожлантириш ННТ ташкилот вакиллари Н.Пўлатов, Ш.Азизов, Н.Худойназарова ҳамда мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрь кунги “Жахон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки” иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4898-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича туман ҳокимлиги ҳамда масъул ташкилот раҳбарларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тасдиқланди. Туман ҳокими томонидан ишчи гуруҳга келгусидаги вазифалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram