Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
# ЖАРАЁН
2021-09-15 20:56:48 129
Қўштепа туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли хонадонлари ҳамда ўқув муассасаларида аҳолининг айниқса, хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, оилалар мустаҳкамлиги ва барқарорлигини таъминлаш, ажрим ёқасида турган оилаларни яраштириш, миллий либос ва қадриятларимизни тарғиб этиш мақсадида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, бугун туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова “Қоракалтак” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла масъуллари билан ҳамкорликда Нажмиддиновлар оиласидаги ака ва уканинг келишмовчилигини бартараф этиш юзасидан суҳбат ўтказилиб, муаммони бартараф этиш йўллари ўрганилди.
Туман хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ҳамда маҳалла тарғибот гуруҳи аъзолари ҳамкорлигида маҳаллаларда аёллар билан суҳбатлар ўтказилиб, асосий эътибор оилалар мустаҳкамлиги, ёшлар тарбияси, диний мутаъсибликни олдини олиш масалаларига қаратилди
Шунингдек, ажрим ёқасида бўлган оилалар ва уларнинг қайнота ва қайноналари билан суҳбатлар ўтказилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги