Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“БАРКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАР МАКТАБИДА “ОЧИҚ ЭШИКЛАР” ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/f398150cfcca29b7db9fe.jpg)
2021-09-15 16:05:57 424
![](https://telegra.ph/file/f398150cfcca29b7db9fe.jpg)
Қўштепа туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида “Янги кўникмалар сари” шиори остида “Очиқ эшиклар” куни тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда тўгарак раҳбарлари ўзлари тайёрлаган кўргазмалари ва бадиий чиқишлари билан маҳоратларини намоён этдилар.
Тадбирда сўз олган мактаб директори К.Жиянов янги ўқув йили билан барча педагоглар ва тўгарак аъзоларини табриклаб, янги ўқув йилида юқори натижаларга эришишларига умид ва ишонч билдирди.
![](https://telegra.ph/file/9fd5cc6638f8c9013bb6e.jpg)
![](https://telegra.ph/file/dc301314a3f8878025814.jpg)
Тўгарак аъзолари томонидан она ватан ҳақида шеър, қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Ментал арифметика тўгараги аъзолари иштирокида ўйла, изла, топ машқлари бажарилди. Бичиш-тикиш тўгараги аъзолари либослар кўргазмаларини намойиш этган бўлсалар, инглиз тили тўгараги аъзолари эса Баркамол авлод болалар мактаби ҳақида маълумотларни инглиз тилида сўзлаб бердилар.
Тадбир давомида энг яхши замонавий кўргазмалар тайёрлаган тўгараклар эътироф этилиб, улар рағбатлантирилди.
![](https://telegra.ph/file/50b3f405e75b875198f9a.jpg)
Ёш авлодни маънан ва жисмонан баркамол бўлиб камол топишида улкан сабр-матонат билан меҳнат қилаётган, тадбир ва танловларда муваффақиятли қатнашиб, муносиб ўринларни эгаллаган бир қанча тўгарак раҳбарларига мактаб маъмурияти томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
![](https://telegra.ph/file/7e6024038d476b2b65207.jpg)
Янги 2021-2022 ўқув йили давомида “Баркамол авлод” болалар мактабида ташкил этилган тўгараклар номлари эълон қилиниб, ўқувчилар тўгарак машғулотларига таклиф этилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги