Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/7722031af7ab8216daa34.jpg)
2021-09-15 15:38:13 119
![](https://telegra.ph/file/7722031af7ab8216daa34.jpg)
Бугун ижтимоий тармоқлар орқали “Бу ерда радар ўрнатилмаса бўлмайди” сарлавҳаси остида танқидий мурожаат эълон қилинди.
Ушбу мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Янгиариқ МФЙ Янги авлод кўчасидан мурожаат қиляпмиз. “Янгиариқ азизлари” қабристони йўлида машиналар жуда тез ҳаракатланиши оқибатида авариялар кўп рўй бермоқда. Масалан, 2 нафар ёш бола ва бир нафар катта одам автоҳалокат туфайли вафот этди. Болалар юриши учун тротуар бор, лекин маҳалла раиси пиёдалар йўлагида дўкон қуришга рухсат берворган. Ушбу ҳудудга радар ўрнатишлари ва пиёдалар йўлагини очиб қўйишларини сўраймиз. Бегуноҳ инсонлар жабр кўрмасин” – дея шикоят қилинган.
Ушбу мурожаат юзасидан туман ҳокимлиги ва шу соҳа мутахассислари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини ва ўрганишлар ниҳоясига етгач яна батафсил маълумот берилишини маълум қиламиз.
Қўштепа тумани ҳокимлиги