Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 265 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛА ТАРҒИБОТ ГУРУҲИ АЪЗОЛАРИ ФАОЛИЯТИДАН

×

 2021-09-15 11:54:09    145

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманидаги маҳалла тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан маҳаллалардаги хонадонларда, ўқув муассасаларида оилалар мустаҳкамлиги ва барқарорлигини таъминлаш, ажрим ёқасида турган оилаларни яраштириш, хотин-қизларни кийиниш ва муомала маданиятини тартибга солиш масалаларида маърифий тадбирлар, якка тартибдаги профилактик суҳбатлар ташкил этилди. Ушбу тадбирларни ўтказишдан мақсад оилаларни янада мустаҳкамлаш, ажримларни олдини олиш, хотин-қизлар ўртасида ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштиришдир.

Хусусан, “Қоракалтак” маҳалласидаги Равнақ кўчасида истиқомат қилувчи хотин-қизлар билан миллий урфда кийиниш борасида суҳбат ўтказилди.

Туманимиздаги 2-касб ҳунар мактаби ўқувчи қизлари билан кийиниш маданияти бўйича суҳбат олиб борилди.


Қўрғонча маҳалласида яшовчи А.Болтабоева билан оилавий масалада суҳбат ўтказилиб, унинг муаммоси ҳал этилди

“Баланд масжид” маҳалласида яшовчи, ажрим ёқасига келиб қолган Махмудовлар оиласи муросага келтирилиб яраштирилди.

“Кичик Бешкапа” маҳалласида истиқомат қилувчи Ортиқовлар оиласи ҳам яраштирилиб, уларнинг 3 нафар фарзанди ота-онаси бағрига қайтди.


“Соҳибкор” маҳалла фуқаролар йиғинида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгаришлар ҳамда хозирги кундаги долзарб бўлган пахта йиғим-теримида иштирок этиш истагидаги фуқароларга яратилаётган шароитлар юзасидан суҳбат ўтказилди.

Шунингдек, пахта даласида сидқидилдан меҳнат қилаётган хотин-кизларимизнинг меҳнат шароитлари ўрганилиб, илғор теримчилар эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram