Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТХОНА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/e67016fe1cdac8ce4d282.jpg)
2021-09-15 10:59:35 118
![](https://telegra.ph/file/e67016fe1cdac8ce4d282.jpg)
Савол:
Қандай қилиб бола асраб олсак бўлади?
А.Абдукаримов
Жавоб:
Оила кодексининг 151-моддасига кўра фарзандликка олишга фақат вояга етмаган болаларга нисбатан ва фақат уларнинг манфаатларини кўзлаб йўл қўйилади.
Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг (шахснинг) аризасига кўра, васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган бола манфаатларига тўғри келиши ҳақидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан амалга оширилади.
Фарзандликка олиш тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича алоҳида иш юритиш тартибида, фарзандликка олувчилар (олувчи), васийлик ва ҳомийлик органлари вакиллари, шунингдек, прокурор иштирокида суд томонидан кўриб чиқилади.
Бунда болани меҳрибонлик уйи орқали у ердаги тарбияланувчилар орасидан ёки бошқа фуқароларнинг фарзандини уларни розилиги асосида амалга ошириш лозим бўлади.
Қўштепа тумани Адлия бўлими бошлиғи А.Хомидов.