Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 214 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎҚУВ-СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-09-14 17:15:08    117

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтадиган кун 24 октябр санаси ҳам тобора яқинлашмоқда. Шу мақсадда бугун Қўштепа тумани 15-сонли мусиқа мактабининг мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида маҳалла тизими ходимларининг вазифалари” мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Ушбу ўқув-семинарда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигидан Р.Исомиддинов, туман ҳокими ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Камилов ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари иштирок этишди.

Семинар давомида маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларига аҳолининг сайловларда иштироки, сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнлари, маҳалла ходимларининг участка сайлов комиссиялари фаолиятидаги иштироки ва улар билан ҳамкорлиги, маҳалла ходимларининг кузатувчилар, шу жумладан халқаро кузатувчилар билан ўзаро муносабатлари, сайловни ўтказишда аҳолини карантин қоидаларига риоя этилишини таъминлашда маҳалла ходимларининг ўрни ҳақида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ходими Р.Исомиддинов томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди. 


Ўтказилган ўқув-семинар давомида Президент сайлови юксак сиёсий тафаккур маҳсули — мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ўз ифодасини топган илғор демократик ғояларнинг рўёби, Ўзбекистоннинг юксак тараққиётига халқ билдирадиган комил ишончнинг амалдаги яна бир ёрқин ифодаси эканлиги, сайловчиларнинг сайловда, овоз беришда иштирок этиши бу мажбурият эмас, балки ҳуқуқ саналиши, бу ҳуқуқдан самарали фойдаланиш, ўз тақдирини давлат, жамият, халқ тақдири билан боғлиқ ҳолда кўриш, мамлакатда амалга оширилаётган инсонпарвар, адолатли ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлиш ҳар бир фуқаронинг инсонийлик бурчи эканлиги таъкидланди.

Тадбир давомида маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари томонидан сайлов қонунчилигига оид кўплаб саволлар берилди ва уларга сайлов қонунчилигидан келиб чиқиб, жавоблар берилди.

Қўштепа тумани хокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram