Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
30-МАКТАБ ЗАМОНАВИЙ ВА КЎРКАМ ЗИЁ МАСКАНИГА АЙЛАНДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/e44977a3fc4182e456c71.jpg)
2021-09-14 12:56:15 204
![](https://telegra.ph/file/e44977a3fc4182e456c71.jpg)
Қўштепа туманидаги 30-умумтаълим мактаби замонавий ва кўркам қиёфа касб этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 28-декабрдаги “2021-2023-йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 4936-сонли Қарорига асосан 4 миллиард 320 миллион сўм маблағ ҳисобига ушбу мактабга 240 ўринли янги ўқув биноси қурилди. Мавжуд 400 ўринли ўқув биноси мукаммал таъмирланди.
Мактабда тадбирларни ўтказиш учун фаоллар зали, ўқувчиларни соғлом овқатланишларини ташкил этиш учун ошхона ҳам ташкилланиб, қуввати 640 ўринга етказилди. Мактаб тўлиқ қайта жиҳозланиб замонавий қиёфа касб этди. Жорий ўқув йилида 46 нафар педагог ходимлар 617 нафар ўқувчиларга таълим-тарбия берадилар.
![](https://telegra.ph/file/deb79ef3359ae733eff7e.jpg)
Бугун замонавий ва кўркам зиё масканига айланган мактабнинг очилиши тадбири бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ҳамда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди идора раҳбарлари, Халқ таълими бўлими раҳбарияти ва масъул ходимлари, шунингдек, мактаб кузатув кенгаши вакиллари, маҳалла нуронийлари ҳамда ота-оналар иштирок этдилар.
![](https://telegra.ph/file/28e6e8227d499b28d05cc.jpg)
Тадбирда сўз олган туман раҳбари мактаб жамоаси ва ўқувчиларни янги бинонинг фойдаланишга топширилиши билан самимий қутлади. Ўқувчиларни яратилаётган барча шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда пухта билим олишга чақирди.
![](https://telegra.ph/file/84ceb64e947a3411e95a8.jpg)
![](https://telegra.ph/file/40a8f6a01deb7a029ca8c.jpg)
Тадбир давомида ўқувчи-ёшлар ўзлари тайёрлаган бадиий дастурларини намойиш этишди.
![](https://telegra.ph/file/c08c67c2e266d4f7e1222.jpg)
![](https://telegra.ph/file/45db752e3e17cbf2e37a1.jpg)
Меҳмонлар мактабнинг ўқув биносидаги синф хоналарида ҳам бўлишиб, яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги