Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 276 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

# ONLINE

×

 2021-09-14 11:39:28    147

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманидаги Халқ қабулхонасида туман ҳокими И.Новиковнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтмоқда.

Унда ҳоким ўринбосарлари ҳамда алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари ва мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этмоқдалар.  

Қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатларини бирма-бир тингламоқда.

Қабул давомида туман ҳокими И.Новиков томонидан барча фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилади. 


Улар туман ҳокимига уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тиббиёт шунингдек кадастр билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш ва бошқа кўплаб масалаларда мурожаат қилмоқдалар.


Албатта ҳар бир муаммо ўз ечимини кутади. Ҳал бўлган масала эса ўз навбатида фуқароларда эртанги кунга умид ва ишонч ҳиссини мустаҳкамлайди. Муҳими туман ҳокими ҳар бир муаммога бор диққат эътиборини қаратиб, уларни ҳал қилиш чораларини белгилаб бермоқда. Ечими йўқ муаммо бўлса ортиқча овворагарчиликларга учрамасликлари учун фуқароларга таклиф ва муносабатларини шу жойнинг ўзида билдириб ўтмоқда. 


Шунингдек, ҳал этилиши муддат талаб этувчи мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилмоқда.

Қўштепа тумани ҳокимлиги 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram