Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАҲАЛЛА ТАРҒИБОТ ГУРУҲИ АЪЗОЛАРИ ФАОЛИЯТИДАН
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/ad234c6f4a61780a4cac5.jpg)
2021-09-13 19:59:33 147
![](https://telegra.ph/file/ad234c6f4a61780a4cac5.jpg)
Қўштепа туманидаги маҳалла тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан маҳаллалардаги хонадонларда, ўқув муассасаларида оилалар мустаҳкамлиги ва барқарорлигини таъминлаш, ажрим ёқасида турган оилаларни яраштириш, хотин-қизларни кийиниш ва муомала маданиятини тартибга солиш масалаларида маърифий тадбирлар, якка тартибдаги профилактик суҳбатлар ташкил этилди. Ушбу тадбирларни ўтказишдан мақсад оилаларни янада мустаҳкамлаш, ажримларни олдини олиш, хотин-қизлар ўртасида ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштиришдир.
Хусусан, “Қорақушчи” маҳалласидаги Равнақ кўчасида истиқомат қилувчи хотин-қизлар билан миллий урфда кийиниш борасида суҳбат ўтказилди.
![](https://telegra.ph/file/20ff53a75d8d01f301b46.jpg)
![](https://telegra.ph/file/adb560daf06ec3a9336b8.jpg)
“Кичик Бешкапа” маҳалласи Нурафшон кўчасида яшовчи, ажрим ёқасига келиб қолган Жўраевлар оиласини яраштириш чоралари кўрилди
“Қувурбоши” маҳалласи ҳудудидаги 50-мактабда юқори синф ўқувчи кизлари ўртасида кийиниш маданияти, диний мутассиблик ва ақидапарастликни олдини олиш масаласида суҳбат олиб борилди
“Қамиштепа” маҳалласидан Қува туманининг “Болалик” маҳалласига келин бўлиб тушган 2 нафар фарзанднинг онаси М.Тожибоева ва Ф.Тожибоевларнинг оиласи тикланди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги