Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 299 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-09-13 19:21:00    114

PDF юклаш
Чоп этиш



Туманда “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари” юзасидан масъул раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокими И.Новиков иштирок этди ва масъул раҳбарларга аҳоли мурожаатлари билан ишлашда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган тизим асосида ҳар-бир мурожаатда кўтарилган муаммоларни манзилли ўрганиш ва ижобий ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


 “Обод қишлоқ” дастури асосида мукаммал таъмирланган туман Халқ таълими бўлимига қарашли 10-умумтаълим мактабида ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда муассасада жойлашган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Сайлов участкасидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 6-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


“Соҳибкор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Сардоба кўза пласт” масъулияти чекланган жамияти фаолияти ҳам ўрганилиб, тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.


Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида 2021 йил ҳосили учун етиштирилган пахта ва соя ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш учун ер тайёрлаш ва экиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан жойларда йиғилишлар ўтказилди. Масъул раҳбарларга пахта ва соя ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш учун ер тайёрлаш ва экишга тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram