Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“МАЪМУРЖОН УЗАҚОВ” РЕСПУБЛИКА КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ҚЎШТЕПА ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ
2021-09-13 17:00:12 123
Бугун “Маданият маркази”да “Маъмуржон Узақов” Республика кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.
Тадбирни Қумтепа маданият маркази филиали мудири фольклор ва аския санъати устаси А.Турғунов очиб, Маъмуржон Узақов ижодий фаолияти, ҳаёти ва босиб ўтаган йўллари тўғрисида гапириб ўтди.
Ўтказилган кўрик-танловда 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган истеъдод эгалари Қ.Абдуразақов, Д.Исоқжонов, М.Холматов, Т.Маматкаримов, Х.Набиев, Р.Узақов, Д.Саидмуродов, Ж.Тешабоевлар фаол иштирок этишди.
Кўрик танлов якунига кўра ва хакамлар хайъати қарори билан “Маъмуржон Узақов” Республика кўрик-танлови туман босқичида 2 нафар иштирокчи Д.Исақжонов 1-ўринга, Қ.Яхёев эса 2-ўринга лойиқ деб топилиб, 1 ва 2 даражали дипломлар билан тақдирландилар. Кўрик танловда фаол иштирок этган ёшларга туман Маданият бўлими томонидан ташаккурномалар топширилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги