Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 263 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-09-11 19:35:25    119

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков иштирокида “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари” юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туманимиздаги идораларнинг масъул раҳбарлари иштирок этишди. Аҳоли мурожаатлари билан ишлашда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган тизим асосида ҳар-бир мурожаатда кўтарилган муаммоларни манзилли ўрганиш ва ижобий ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Туман Халқ таълими бўлимига қарашли 11-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари раислари ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Мутасадди раҳбарларга сайлов участкаларидаги мавжуд муаммоларни қисқа муддатларда якунлаш ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда жихозлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


12-умумтаълим мактабида ташкил этилган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Муассасада мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Қайрағоч маҳалла фуқаролар йиғинида ҳомийлик асосида маҳалла фуқаролар йиғини биноси қуриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Мутасадди раҳбарларга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram