Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
# ЖАРАЁН
2021-09-11 15:10:52 126
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари тизимида давлат тилининг қўлланилишини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф-5675-сонли фармойиши талабларини бажариш мақсадида, Қўштепа тумани ҳокимининг маслаҳатчиси У.Холматов Мудофаа ишлари бўлимидаги иш юритиш ҳужжатлари, пешлавҳалар, тарғибот воситаларини давлат тилида, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлишини таъминлашниши юзасидан ўрганиш олиб борди.
Ўрганиш давомида, бўлим ходимларига фармойиш талабларига асосан, идоравий иш юритиш, шунингдек, идоралараро ҳужжатлар айланишини лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтказишни босқичма-босқич таъминлаш ва бу жараёнда давлат тили меъёрларига қатъий амал қилиниши устидан таъсирчан назорат ўрнатиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги