Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 96 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-09-10 21:41:04    98

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун “Хумдон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Фарғона насилли парранда” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишиб, паррандачиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга аҳолини арзон ҳамда сифатли тухум ва гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида паррандачиликни ривожлантириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


“Хумдон” маҳалласида ташкил этилган “Истиқбол” кичик саноат зонасида амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилиб, бу ерда янги ташкил этилаётган саноат корхоналари лойиҳаларини қисқа муддатларда ишга тушириш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Туман ХТБга қарашли 3-умумтаълим мактабида ташкил этилган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига ҳамда янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Муассасада мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Ушбу маҳаллада қурилаётган 3 подезли 30 хонадондан иборат 5 қаватли уй-жойлар қурилиши ҳамда оқава сув тармоғини таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Қурилиш таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда сифатли якунлаш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.


“Кичик бешкапа” маҳалла фуқаролар йиғинида хусусий шерикчилик асосида маҳалла фуқаролар йиғини биноси қуриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Мутасадди раҳбарлар ҳамда тадбиркорга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туманда 2021 йил ҳосили учун етиштирилган пахта ва соя ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш учун ер тайёрлаш ва экиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Масъул раҳбарларга пахта ва соя ҳосилини нес-нобуд қилмай йиғиб олиш ҳамда ғалла экиш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram