Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДАВРА СУҲБАТИ: “СОҒЛОМ АЁЛ – СОҒЛОМ ОИЛА”
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/83f6183bf66b6aede2f5d.jpg)
2021-09-10 15:19:43 132
![](https://telegra.ph/file/83f6183bf66b6aede2f5d.jpg)
Қўштепа тумани тиббиёт бирлашмасининг маънавият залида “Юксак салоҳият” республика жамоат бирлашмаси Фарғона бўлими, туман хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ҳамда тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида “Соғлом аёл – соғлом оила” шиори остида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова, “Юксак салоҳият” республика маркази Фарғона бўлими директори З.Охунжонова, РИО ВА РИАТМ Фарғона филиали шифокори Р.Аминжонов, акушер гинеколог Ё.Ахмедова ҳамда туман тиббиёт бирлашмасининг масъул мутахассислари иштирок этдилар.
Шунингдек, давра суҳбатига маҳаллалардаги эҳтиёжманд, муаммоли оилалардаги сурункали касали бор тиббий маслаҳатга муҳтож бўлган хотин-қизлар ҳам таклиф этилди.
![](https://telegra.ph/file/957c80343b9699e8958bb.jpg)
Суҳбат давомида бугунги кунда хотин-қизлар орасида энг кўп кузатилаётган кўкрак бези саратони ва бошқа экстрогенитал касалликлар ва уларни келтириб чиқарувчи омиллар, улардан сақланиш ҳамда даволаш йўллари, шунингдек, эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳлар ҳакида мутахассисларнинг маслаҳатлари эшитилди.
Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари ҳаётий мисоллар ёрдамида жавоб, кўрсатма ва тавсиялар беришди.
Кўтаринки руҳда ўтган давра суҳбатидан иштирокчилар ўзлари учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни олдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги