Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 271 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“МЕНИНГ БИРИНЧИ САЙЛОВИМ” – ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ШУ МАВЗУДА ТАДБИРЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

×

 2021-09-10 14:27:54    115

PDF юклаш
Чоп этиш



Жорий йил октябр ойида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси президенти сайловида биринчи маротаба овоз беришадиган ёшларни сайловга оид қонунчилик асослари билан таништириш, юртимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ҳақида маълумот бериш бугунги долзарб вазифалардан биридир.


Қўштепа туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида “Менинг биринчи сайловим” лойиҳаси асосида ўтказилган давра суҳбатида шу алоҳида таъкидланди.


Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қўштепа туман Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда туман кенгаши депутатлари, туман сайлов комиссияси раиси ва партиянинг масъул ходимлари, шунингдек, бу йилги сайловда илк маротаба овоз берадиган ёшлар иштирок этдилар.

Ноанъанавий музокара ва мунозаралар асосида ўтказилган тадбирда мамлакатимизда сиёсий ва ҳуқуқий тизим ислоҳ қилинаётгани ҳамда фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришни кафолатлайдиган миллий сайлов тизими яратилгани алоҳида таъкидланди. Сайлов кодексидаги асосий янгиликлар ҳақида сўз борди.


Тадбир давомида сўз олган ЎзХДП туман кенгаши раиси Ш.Шаропов, ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сектор мудири М.Исомова, туман сайлов комиссияси раиси Р.Тожибоев, участка сайлов комиссияси раиси У.Тожибоевлар сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар, сайлов ҳуқуқлари эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ёшларга тушунчалар беришди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этаётган бошқа иштирокчилар ҳам мавзу бўйича фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Ўз навбатида ёшлар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram