Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДЕҲҚОН БОЗОРИДА ДАВОМ ЭТДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/32e9d32a4142b0d509a14.jpg)
2021-09-09 22:45:26 106
![](https://telegra.ph/file/32e9d32a4142b0d509a14.jpg)
Қўштепа тумани ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова туманимиздаги хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ҳамда хотин-қизлар тарғибот гуруҳи вакиллари билан ҳамкорликда деҳқон бозорида савдо-сотиқ фаолияти билан шуғулланаётган хотин-қизлар билан суҳбат ўтказиб, уларга яратилган шарт-шароитлар ва қулайликлар билан танишдилар. Тадбиркор аёлларимизга тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш мақсадида белгиланган имтиёз ва имкониятлар, хотин-қизларнинг кийиниши, муомала ҳамда савдо маданияти ҳақида тушунчалар берилди.
![](https://telegra.ph/file/275f42653eeab84d1e0bd.jpg)
![](https://telegra.ph/file/882129ad0e157f80888c8.jpg)
Қолаверса, вояга етмаган мактабдан бўш вақтида ота-онаси билан савдо қилаётган қизлар ва уларнинг ота-оналари билан таълим тўғрисидаги қонун талаблари, ота-онанинг фарзандлари олдидаги бурч ва мажбуриятлари ҳақида профилактик суҳбат ўтказилди. Бундай ота-оналар ва улар таълим оладиган ўқув муассасалари огоҳлантирилди.
![](https://telegra.ph/file/42890659e0ff53ffce4e6.jpg)
Шунингдек, маҳалла тарғибот гуруҳи аъзолари томанидан ҳам маҳаллаларда, хонадонларда ўқув муассасаларида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Бундан кўзланган мақсад хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, кийиниш ва муомала маданиятини тартибга солишдан иборатдир.
Қўштепа тумани ҳокимлиги