Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 289 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-09-09 21:27:53    117

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков иштирокида “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари” юзасидан йиғилиш ўтказилди. Масъул раҳбарларга аҳоли мурожаатлари билан ишлашда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган тизим асосида ҳар-бир мурожаатда кўтарилган муаммоларни манзилли ўрганиш ва ижобий ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


 Туман ХТБга қарашли 50-умумтаълим мактабида ташкил этилган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда дарс жараёнлари ўрганилди. Масъул раҳбарларга сайловга муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


4-сонли мактабгача таълим ташкилотида муассасада болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Сармазор маҳалла фуқаролар йиғинида хусусий шерикчилик асосида маҳалла фуқаролар йиғини биноси қуриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Мутасадди раҳбарлар ҳамда тадбиркорга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган “Кичик саноат зонаси”да фаолият кўрсатиб келаётган саноат корхоналарида ишчиларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари сифати билан яқиндан танишилди. Тадбиркорларга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш ҳамда экспортни йўлга қўйиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида 2021 йил ҳосили учун етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олишга тайёргарлик кўриш ҳамда етиштирилган соя экинларини йиғиб олиш юзасидан жойларда йиғилишлар ўтказилди. Масъул раҳбарларга пахта терими мавсумига тайёргарлик ишларини якунлаш, соя ҳосилини нес-нобуд қилмай йиғиб олиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram