Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 267 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАР БИР КУН АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ КУНИДИР: САФАР ОЙИ ҲАҚИДА

×

 2021-09-08 21:49:24    175

PDF юклаш
Чоп этиш



Баъзида сафар ойи ҳақида одамлар орасида турли хил фикрларни эшитиб қоламиз. Сафарга чиқмаслик, тўй қилмаслик, яна шу каби каттароқ бирор ишни режалаштириш бехосият бўлади, дейилади. Хўш, шулар ростми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда Сафар ойида тўй қилиб бўлмайди, деган кўрсатма йўқ. Аксинча, бу ойда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамизга, Ҳазрати Али разияллоҳу анҳу эса Фотима онамизга тўй қилиб, уйланганлар.

Аслида маълум бир ойни фазилатли ё хосиятсиз, дейиш учун динимизнинг мўътабар саналган манбаларидан далил керак бўлади. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда Сафар ойининг хосиятсиз экани тўғрисида маълумот учрамайди. Демак, ҳеч бир далилсиз Сафар ойидан шумлана олмаймиз. Ҳар бир кун Аллоҳ таолонинг кунидир. Унда яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам тақдир қилинган бўлиши мумкин. Банда ибодат, савоб ишлар билан банд бўлган кун ва ойлар фазилатли, гуноҳ ва разил ишлар билан шуғулланган кунлар унинг учун хосиятсиз вақтлардир.

Сафар ойи ҳақида одамлар орасида тарқалган турли хил фикрлар ва ҳолатларга “шумланиш” дея изоҳ берилади. “Шумланиш” араб тилида “тияра”, “татойюр” ёки “ташааум” дейилади. Бу ҳар бир нарсага ёмон кўз билан қараш, ҳадиксираш, ёмонлик кутиш маъноларини билдиради. Шумланувчи одам, дунё ёвузликка тўла, ҳар қадамда бир бало ва мусибат бор, деб ўйлайди. Аслида ислом дини бизни бундай нотўғри эътиқоддан қайтарган.

Аслида маълум бир ойни фазилатли ё хосиятсиз, дейиш учун динимизнинг мўътабар саналган манбаларидан далил керак бўлади. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда сафар ойининг хосиятсиз экани тўғрисида маълумот учрамайди. Демак, ҳеч бир далилсиз шумланиш жоиз эмас. Ҳар бир кун Аллоҳ таолонинг кунидир. Унда яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам тақдир қилинган бўлиши мумкин. Банда ибодат, савоб ишлар билан банд бўлган кун ва ойлар фазилатли, гуноҳ ва разил ишлар билан шуғулланган кунлар унинг учун хосиятсиз вақтлардир.

Сафар ойининг хусусияти йилнинг бошқа ойлари билан бир хилдир. Бу паллада ҳам бошқа ойлардаги каби сафар қилиш, турли маросимларни ўтказиш мумкин. Агар “сафар қилинмайди” дейишга ой номининг маъноси асос қилиниши сабаб бўлса, бу ном сафар қилиш маъносини англатмайди. Чунки, сафар қилишни англатувчи сўз  “син” ҳарфи билан бошланади.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати (Тошкент. 2007 й.) китобининг 461-бетида:  - “сафар - саёҳат, сайр; бирор жойга бориш” дейилиши далил келтирилган бўлса, йил ойининг номи бўлган сафар атамаси “сод” ҳарфи билан бошланади. Ва бу ўринда ойнинг сафар деб аталиши  “сариқ” ранг маъносида келади. Куз фасли, ҳаммаёқ сап-сариқ бўлган пайтга тўғри келгани боис, “сариқ”, яъни “сафар” деган ном берилади. Шу сабабли сафар ойида сафар қилинмайди, дейишлик нотўғри ва у  шумланишликдир. 

Пайғамбар (с.а.в.): “Касаллик юқиши йўқ, бойқуш йўқ, навъ йўқ ва сафар йўқ” дедилар” (Имом Муслим ва Абу Довуд ривояти).   Уламоларнинг фикрича, ҳадисдаги “сафар йўқ” дейилиши билан, жоҳилият давридаги сафар ойидан шумланишликлар рад этилади.    

Хулоса шуки, аслида, ой ҳам, кун ҳам ҳаммаси бир хил кун ва ойлардир. Уларда турли фазилатлар бор, аммо уларнинг ҳеч бирида ёмонлик йўқдир. Қизнинг бўйи етганида ёки йигит никоҳга қодир бўлганда бу ойда уларни унаштириш ёки тўйларини қилиш мумкин. Бу ойда бошқа хайрли ишларни бошлашдан қўрқмаслик керак, чунки муҳим ишларни эртага қолдириш жуда катта хатодир. Айниқса, тезкор замонда ҳар бир кун, соат, ҳатто дақиқа ва сония ҳам қадрли бўлиб бормоқда. Унутмайликки, чин мўмин банда шариатда қайтарилган ишлардангина тийилиши, рухсат берилган ишларни амалга ошириши лозим. Бу унинг дунёда ҳам, охиратда ҳам бахтли ҳаёт кечириши учун замин ҳозирлайди.

М.Ўрмонова,

Қўштепа тумани бош отинойиси


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram