Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 264 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА 

×

 2021-09-08 20:29:48    210

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков раҳбарлигида “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари” юзасидан масъул раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга аҳоли мурожаатлари билан ишлашда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган тизим асосида ҳар-бир мурожаатда кўтарилган муаммоларни манзилли ўрганиш ва ижобий ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғинини қизил ҳудуддан чиқариш юзасидан “Маҳаллабай” тизими асосида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини аниқлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан ҳудудда ўтказилаётган ўрганишлар натижасида аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Туман раҳбари Халқ таълими бўлимига қарашли 10-умумтаълим мактабида “Обод қишлоқ” Дастури асосида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари, муассасада Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига ҳамда янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Муассасада мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


27-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Инвестиция” Дастури асосида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини ўрганган туман ҳокими мутасадди раҳбарларга қурилиш-таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли топшириқлар берди.


Сектор раҳбари “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларни тадбикорликка йўналтириш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Ушбу соҳада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Шомирза маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилаёган “Кичик саноат зонаси”да амалга оширилаётган ишлар билан танишган И.Новиков бу ерда янги ташкил этилаётган саноат корхоналари лойиҳаларини қисқа муддатларда ишга тушириш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берди.


Туман ҳокими И.Новиков ва 3-сектор раҳбари С.Абдуллаевлар Шаҳартепа маҳалла фуқаролар йиғини, Шаҳартепа кўчаси 25-уйда яшовчи “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”да турувчи Б.Зокированинг хонадонида бўлиб, оиланинг яшаш уйида ҳомийлар томонидан олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишдилар. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга хонадонда олиб борилаётган қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram