Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 255 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОИЛА, ТУРМУШ ВА РЎЗҒОР САБР-ТОҚАТ ТАЛАБ ЭТАДИ

×

 2021-09-08 16:46:03    149

PDF юклаш
Чоп этиш



Оила мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа туман бўлинмаси ва туман ФХДЁ бўлими ҳамкорликда “Ёшлар маркази” биносида ташкил этилган туман Маҳалла ва Оилани қуллаб-қувватлаш бўлими қошидаги “Ёшларни оилага тайёрлаш мактаби”да никоҳдан ўтиш учун ариза берган ёшлар билан давра суҳбати ўтказилди.


ФҲДЁ мудираси О.Каримова, Республика маънавият ва маърифат маркази Қўштепа туман бўлинмаси раҳбари Н.Отабеков, Муборак жоме масжидининг имом ноиби А.Орифхўжаев, туман бош отинойиси М.Ўрмонова ҳамда Тиббиёт бирлашмаси Маънавий маърфий ишлар бўйича ўринбосари А.Сиддиқовлар иштирокида ўтказилган суҳбатда 50 нафардан ортиқ ёшларга Ўзбекистон Республикасининг “Оила кодекси”да белгилаб қўйилган икки томоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда муқаддас динимизда назарда тутилган маълумотлар хусусида тушунчалар берилди.


– Бу каби суҳбатлар оила аталмиш муқаддас қўрғонга қадам қўяётган йигит-қизларимизни турмушга тайёрлайди, - дейди туман ФҲДЁ мудираси О.Каримова. – Янги уйга келин бўлиб тушган қиз турмуш ўртоғи ва унинг оила аъзолари кўнглига йўл топа билиши зарур. Сабрли бўлиши ва итоат қилиши керак. Шундагина оила асоси мустаҳкам бўлади.

Ажримларга ёшларнинг ҳаётга енгил қараши сабаб бўлаётгани, оқибатда оила бузилиб, вояга етмаган фарзанд етим бўлиб қолаётгани, унинг салбий жиҳатларига тўхталди. Турмуш қуриш вақтида шунчаки ҳавас билан оила қуриб, кейинчалик эса турли синовлар, рўзғор камчиликлари, арзимас келишмовчилик ва қийинчиликларга бардош беролмаслиги туфайли оила барбод бўлиши мумкинлиги айтилди.


 – Халқимизда инсон бир умрлик жуфти ҳалолини танлаши – тақдир қўшилиши ва пешонага ёзилгани, деб саналади, - дейди туман бош отинойиси М.Ўрмонова. – Бу ҳам қайсидир маънода тўғри ва бор гап. Бироқ, турмушнинг турли синовларига қандай ёндашиш эса фақатгина ўзимизга, атрофдагиларга боғлиқ. Қисақаси, оилани асраб-авайлаш ўз қўлимизда.


Тадбир давомида сўз олган Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Н.Отабеков, Муборак жоме масжидининг имом ноиби А.Орифхўжаев  ҳамда Тиббиёт бирлашмаси Маънавий маърфий ишлар бўйича ўринбосари А.Сиддиқовлар ҳам оила муқаддаслигини англаш, уни асраш, фарзанд тарбиялаш каби яхши амаллар ёки унинг барбод бўлиши, фарзандни етим қилишнинг салбий томонлари хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Никоҳдан ўтиш учун ариза билан мурожаат қилган ёшлар суҳбат жараёнида кўпгина ҳуқуқий ҳамда диний маълумотларга эга бўлди ва олган таассуротлари билан ўртоқлашдилар.


Шунингдек, суҳбат жараёнида тўй-ҳашамларни карантин талабларига амал қилган холда ихчам, камхарж қилиб ўтказиш, ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслик лозимлиги ҳам айтиб ўтилди. Дабдабасозликлар инсон бахтини белгилай олмаслиги, бунга тўғри амал қилинмаса, фақатгина ўзимизга зарар эканлиги борасида мисоллар келтирилди. 

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram