Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎШТЕПА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-09-08 10:26:55    156

PDF юклаш
Чоп этиш



Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашининг қирқ учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишига туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси И.Новиков раислик қилди.


Депутатлар 21-Қоракалтак сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Ф.Маманазаровни сессия котиблигига сайладилар.


Сессияда туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг барча ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот, корхона ва идоралар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.


Кун тартибига кўра, Қўштепа туманида камбағалликни қисқартириш бўйича манзилли дастур ижроси, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, бюджет даромадлар базасини ошириш ва янги иш ўринларини барпо этиш бўйича 2021 йилнинг олти ойида амалга оширилган ишлар, “Темир дафтар”га киритилган оилаларни ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш натижасида иш билан бандлиги ва доимий даромад манбаи яратилганлиги туфайли дафтарлардан чиқариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислох қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ 6017-сон Фармони ижроси юзасидан ҳудудларда ёшлар муаммоларини ўрганиб борилиши, уларни ҳал этилиши, ёш авлодни истеъдоди ва қобилятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратилиши борасида амалга оширилаётган ишлар, Жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида 2021 йил биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ҳамда бу борада жорий йил якунига қадар кўриладиган чора-тадбирлар ва эришиладиган натижалар ҳамда туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси ва шаклланган қўшимча манбалардан мақсадли фойдаланиш тўғрисида сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва тегишли идора раҳбарларининг ҳособотлари тингланди.

Қолаверса, сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. 


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар сессия иштирокчиларига бирма-бир таништирилди.


Сессия жараёнида Қўштепа тумани ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар иловага мувофиқ 11-Фарғона округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинди.


Қизғин баҳс ва музокараларга бой тарзда ўтган сессияда мутасадди идора раҳбарлари ва халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Ш.Шарапов ҳамда А.Абдумаликовлар ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Сессия давомида кун тартибига киритилган барча масалалар тўлиқ кўриб чиқилди ва ушбу масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Шунингдек, сессия давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари томонидан ўтказиладиган кўрик-танловлар тўғрисида”ги КҚ-214-IV-cонли қарорига асосан эълон қилинган “Энг яхши ижтимоий ташаббус” ҳамда “Маҳалла – беш ташаббус бешиги” кўрик танловининг туман босқичи ғолиблари Ўзбекистон Халқ демакратик партияси Қўштепа туман Кенгаши раиси Ш.Шаропов, “Zamondosh yoshlar” оилавий корхонаси раҳбари Ф.Маманазаров, “Шахзодабону омад файз” хусусий корхонаси раҳбари А.Ахмаджонов, Қўштепа тумани ҳокими, Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши раиси И.Новиков ва “Қоражийда” МФЙ раиси А.Сулаймоновларга Қўштепа туман Кенгашининг фахрий ёрлиқлари топширилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram