Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 274 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-09-07 21:15:27    116

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, “Маҳаллабай” тизими асосида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини аниқлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Туман раҳбари келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга ўзининг тегишли топшириқларини берди.


И.Новиков туман Халқ таълими бўлимига қарашли 4-умумтаълим мактабида “Обод қишлоқ” Дастури асосида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари, шунингдек, муассасада Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига ҳамда янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Муассасада мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Обод қишлоқ” Дастури асосида янги қурилаётган 11-сонли мактабгача таълим ташкилотида олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳам ўрганилди. Туман ҳокими томонидан мутасадди раҳбарларга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Қоражийда маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилаёган “Кичик саноат зонаси”да амалга оширилаётган ишлар билан танишган сектор раҳбари, бу ерда янги ташкил этилаётган саноат корхоналари лойиҳаларини қисқа муддатларда ишга тушириш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берди.

2021 йил ҳосили учун етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш, дефолиация тадбирларини белгиланган муддатларда ўтказиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун бошоқли дон экиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилиб, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида жойларда йиғилишлар ўтказилди. Амалга оширилиши муҳим бўлган вазифалар бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram