Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲАР БИР МУРОЖААТГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР БЕРИЛДИ
2021-09-07 19:46:54 121
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг туманимиздаги Халқ қабулхонасида ўзининг навбатдаги қабулини ўтказди.
Қабулда турли муаммо ва таклифлар билан келган 49 нафар фуқаролар болалар пули ва моддий ёрдам ажратиш, иш билан таъминлаш, электр ва сув таъминоти, банк, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик, кадастр ва шу каби бошқа муаммолар билан қатнашдилар.
Туман ҳокими томонидан қабул жараёнида ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор берилиб, ушбу мурожаатларда кўтарилган муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга муддатлар белгиланган ҳолда тегишли кўрсатмалар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги