Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/8bb11704bd017d20c84dd.jpg)
2021-08-31 22:33:56 123
![](https://telegra.ph/file/8bb11704bd017d20c84dd.jpg)
Жорий йилнинг 29 август куни ижтимоий тармоқлар орқали танқидий видео мурожаат эълон қилинган эди.
Ушбу мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Дўрмон МФЙда 2 ойдан бери сув йўқ. Ҳолбуки, тўловларни вақтида тўлаяпмиз. Лойқа канал сувини ичишга мажбур бўляпмиз. Мутасаддилардан амалий ҳаракат кутиб қоламиз” – дея шикоят қилинган.
Қўштепа тумани, Дўрмон маҳалласидан йўлланган ушбу мурожаат юзасидан “Фарғона сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти Қўштепа тумани филиали шуни маълум қилади:
“Дўрмон МФЙ ҳудудидаги мавжуд ичимлик суви қудуғи ер ости сувлари қочганлиги туфайли дебити пасайган. Жорий йилда обод қишлоқ дастури асосида олиб борилган қурилиш ишлари натижасида эскирган сув қувурларида носозликлар юзага келган ва ичимлик суви таъминотида узилишлар кузатилди. Бугунги кунда носозликлар таъмирланиб, ичимлик суви таъминоти яхшиланди.”
![](https://telegra.ph/file/e7f05a75ccd4ea3d0a777.jpg)
Қўштепа тумани ҳокимлиги