Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БОЛАЖОНЛАРГА БАЙРАМ ТУҲФАСИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/83528fcafe3d9e269ac90.jpg)
2021-08-31 20:34:43 122
![](https://telegra.ph/file/83528fcafe3d9e269ac90.jpg)
Шу кунларда ўлкамизнинг барча ҳудудларида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги кенг тантана қилинмоқда. Шоду-хуррамлик билан кутиб олинаётган бу байрам қўштепалик болажонларга қўшалоқ байрам шукуҳини улашди.
![](https://telegra.ph/file/5263991aabbb026cd6c3d.jpg)
![](https://telegra.ph/file/2cdbbcf027ba71d6d72dd.jpg)
Туманимизда боғча ёшидаги болалар қамровини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида “Қоракалтак” ҳамда “Ғиштмон” маҳалла фуқаролар йиғинларида яна 3 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятларини бошлади.
![](https://telegra.ph/file/fc58e0909c14a4de57e60.jpg)
![](https://telegra.ph/file/338d7a0373bfda6cb7696.jpg)
Бугун ушбу оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг очилиш тадбирлари бўлиб ўтди.
![](https://telegra.ph/file/4223852f2189265cecd1c.jpg)
![](https://telegra.ph/file/c53b2d848f01187dac55f.jpg)
Тадбирларда туман раҳбари И.Новиков иштирок этди. Туман ҳокими Давлатимиз раҳбари томонидан мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш юзасидан олиб борилаётган ислохотларга тўхталиб, янгидан очилаётган муассасалар фаолиятига муваффақиятлар тилади.
![](https://telegra.ph/file/db704c9bb9e23522778c9.jpg)
![](https://telegra.ph/file/96307567f1c19fb363fce.jpg)
Қўштепа тумани ҳокимлиги