Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“АНЪАНАВИЙ АВГУСТ КЕНГАШИ” БЎЛИБ ЎТДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/2a39b5a439f5b6329afe5.jpg)
2021-08-30 19:18:17 149
![](https://telegra.ph/file/2a39b5a439f5b6329afe5.jpg)
Қўштепа тумани мактабгача таълим тизими ходимлари учун “Замонавий усуллар орқали мактабгача таълим сифатини таъминлаш” шиори остида 26-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида “Анъанавий август кенгаши” бўлиб ўтди.
![](https://telegra.ph/file/bb1fc2c2bf35cafe23fa1.jpg)
Унда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, шунингдек, мактабгача таълим ташкилоти директор ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.
![](https://telegra.ph/file/263de93c9ae2de7224fbc.jpg)
Тадбирни туман ҳокими И.Новиков очиб, барча иштирокчиларни мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами ва яқинлашиб келаётган янги ўқув йили билан табриклаб, педагог ходимларга зафарлар тилади.
![](https://telegra.ph/file/67e720d00efc023df32a6.jpg)
![](https://telegra.ph/file/e06fdd06159d9e183c547.jpg)
![](https://telegra.ph/file/b85e3895edfac47ebe079.jpg)
Қўштепа тумани мактабгача таълим бўлими мудири Р.Тошхўжаев ўз маърузасида ушбу тизимда 2020-2021 ўқув йили давомида олиб борилган ишлар ва янги ўқув йилида амалга ошириладиган асосий вазифаларга тўхталиб ўтди.
![](https://telegra.ph/file/00e1b99b08d8425eec65f.jpg)
![](https://telegra.ph/file/aa5aca661f5de8285ed9c.jpg)
![](https://telegra.ph/file/5a62584e4387e81d8cc5b.jpg)
Тадбир давомида иқтидорли болажонлар иштирокида рақслар, қўшиқлар ижро этилиб, тадбир иштирокчиларига аъло кайфият улашдилар.
![](https://telegra.ph/file/1802be1e2fec7f449d07f.jpg)
![](https://telegra.ph/file/dd4b0687d523bb412ea43.jpg)
![](https://telegra.ph/file/034bdc168bbddd48a24ad.jpg)
![](https://telegra.ph/file/70c3848b482491f0636a1.jpg)
Болажонларга таълим-тарбия беришда фаол меҳнат қилган 37 нафар педагог ходимлар туман хокимлиги ҳамда касаба уюшмасининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги