Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ШАҲОБЧАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/9a0128d2167c796be592d.jpg)
2021-08-30 15:14:19 254
![](https://telegra.ph/file/9a0128d2167c796be592d.jpg)
Республикамизда бўлгани каби Қўштепа туманида ҳам кейинги йилларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, тез тиббий ёрдам станция ва шаҳобчаларини барпо этиш, уларни етук кадрлар билан таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
![](https://telegra.ph/file/e20acefeb8e566196c4f9.jpg)
Бирламчи тиббиёт муассасаларини мақбуллаштириш ва уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга эътибор кучайтирилди. Жумладан, Дўрмон қишлоқ врачлик пункти биноси яроқсиз ҳолатда эди. “Обод қишлоқ” давлат дастури бўйича ушбу бино мукаммал таъмирланди,
![](https://telegra.ph/file/0a0e62be8c7b791960096.jpg)
![](https://telegra.ph/file/18acb78e1386bf277af17.jpg)
Ушбу жараён учун 565 миллион сўм маблағ сарфланиб, қурилиш таъмирлаш ишлари “Табассум Сўх савдо” хусусий корхонаси томонидан олиб борилди.
Бугун замонавий кўринишга эга бўлган бу мажмуа “Дўрмон” қишлоғининг кўркига кўрк қўшмоқда.
![](https://telegra.ph/file/15231cdf3f83b32308953.jpg)
![](https://telegra.ph/file/db245a2daec4a73702a5d.jpg)
Мукаммал таъмирланган ушбу бинода туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасига қарашли Дўрмон тез тиббий ёрдам шаҳобчаси ўз фаолиятини бошлади.
![](https://telegra.ph/file/bc8a06f603d9b52b784bb.jpg)
![](https://telegra.ph/file/17dff0254d5f4512804af.jpg)
Бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, шунингдек, тиббиёт ходимлари, маҳалла фаоллари ва нуронийлари иштирок этдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги