Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАДБИРКОР ҚАБУЛИ - МУАММОГА ЕЧИМ ТОПИШ УЧУН САМАРАЛИ УСУЛ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/6206675a7afe4800bccb3.jpg)
2021-08-30 14:27:09 176
![](https://telegra.ph/file/6206675a7afe4800bccb3.jpg)
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар ҳамда хорижий инвесторлар учун энг қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков томонидан анъанавий тарзда ҳафтанинг ҳар душанба куни “Тадбиркорлар қабули” ўтказиб келинмоқда.
![](https://telegra.ph/file/f841bd3db1286c0485d78.jpg)
![](https://telegra.ph/file/30f9bd3b79bb9017fea45.jpg)
![](https://telegra.ph/file/3f8c13c0e7905d706658b.jpg)
Бугун, Қўштепа туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасида навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди. Қабулда иштирок этган тадбиркорларнинг мурожаатлари туман раҳбари томонидан бирма-бир тингланиб, масалаларни ҳал этиш юзасидан соҳа мутасаддиларига аниқ вазифалар юклатилди. Мурожаатлар ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.
![](https://telegra.ph/file/2b85ecba47f1b0338ea46.jpg)
![](https://telegra.ph/file/2daf0d7b96499562e5da7.jpg)
Давлатимиз раҳбарининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлашга қаратилган бу каби тадбирлар тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва уларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам беришга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятли бўлмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги