Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ХАЛҚ ҚАБУЛ КУНИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/544fe320fc4edf4096bfc.jpg)
2021-08-29 15:17:59 129
![](https://telegra.ph/file/544fe320fc4edf4096bfc.jpg)
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Ш.Шерматовнинг ташаббуси билан жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тизимига янада эътибор кучайтирилмоқда.
Шу муносабат билан Қўштепа тумани халқ таълими бўлими мудири З.Тожибоев тумандаги 37-умумий ўрта таълим мактабида “Халқ қабул куни” муносабати билан қабул ўтказди.
Ушбу тадбирда тизимдаги педагоглар, кузатув кенгаши аъзолари ота-оналарнинг мурожаатлари тингланди.
Турли масалалардан иборат фуқаролар мурожаатларини тегишли соҳа вакиллари, ташкилий ишчи гуруҳлар билан биргаликда жойида ижобий ҳал этилишида қонун талабларига асосланди. Таълим тизимидаги барча янгиликлар ҳамда ислоҳотлар аҳолига етказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.
Мурожаатлар асосан 1-синфга қабул, мактаб формаси ҳамда ишга жойлаштириш масаласида бўлди. Қабулда 60 дан ортиқ ота-оналар ҳамда 30 нафар педагоглар иштирок этишди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги