Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БОЛАЖОНЛАРГА БАЙРАМ ТУҲФАСИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/5c637d2aeaa9fcac7bc66.jpg)
2021-08-28 22:07:44 131
![](https://telegra.ph/file/5c637d2aeaa9fcac7bc66.jpg)
Шу кунларда ўлкамизнинг барча ҳудудларида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги кенг тантана қилинмоқда. Шоду-хуррамлик билан кутиб олинаётган бу байрам қўштепалик болажонларга қўшалоқ байрам шукуҳини улашди.
![](https://telegra.ph/file/9bfdc9273d793ead43526.jpg)
![](https://telegra.ph/file/181bdeb8dd8c8b50c6fe6.jpg)
Туманимизда боғча ёшидаги болалар қамровини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида “Намуна”, “Қоракалтак”, “Баландмасжид” ҳамда “Сармазор” маҳалла фуқаролар йиғинларида яна 4 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятларини бошлади.
Бугун ушбу оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг очилиш тадбирлари бўлиб ўтди.
![](https://telegra.ph/file/fd9ca0a4d4d71742fca89.jpg)
![](https://telegra.ph/file/e19d07038c3e33d6c66f4.jpg)
Тадбирларда туман раҳбари И.Новиков иштирок этди. Туман ҳокими Давлатимиз раҳбари томонидан мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш юзасидан олиб борилаётган ислохотларга тўхталиб, янгидан очилаётган муассасалар фаолиятига муваффақиятлар тилади.
Қўштепа тумани ҳокимлиги