Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ФУҚАРОЛАР ХОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/ca3ac3faae9171c40f0b1.jpg)
2021-08-28 21:52:55 166
![](https://telegra.ph/file/ca3ac3faae9171c40f0b1.jpg)
Инсонларга меҳр ва шодлик улашиб яшаш ҳар биримизга хос фазилат. Юртимизда байрамларда ва улуғ кунларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган фуқаролар холидан хабар олиниб, уларнинг дилларига шодлик улашиш одат тусига кирган.
![](https://telegra.ph/file/d6e5dc14337a85c68961a.jpg)
![](https://telegra.ph/file/5aa2afca39fa05bcac028.jpg)
Хусусан, Қўштепа туманида ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор тизимли ишлар давом эттирилмоқда.
![](https://telegra.ph/file/7bf16e167358d31d4b0e0.jpg)
![](https://telegra.ph/file/1878ad7d296b0cd5637fa.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан бугун туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган хонадонларга байрам совғалари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ногиронлик аравачаларини етказиб бердилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги