Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ” ЭСДАЛИК НИШОНЛАРИ ТАНТАНАЛИ РАВИШДА ТОПШИРИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/1bf21deb26e80fde0a5f5.jpg)
2021-08-28 20:32:16 160
![](https://telegra.ph/file/1bf21deb26e80fde0a5f5.jpg)
Янги Ўзбекистон тарихидаги буюк ва шонли сана – Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамини халқимиз катта шоду хуррамлик билан кутиб олмоқда.
Мамлакатимизда янги демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида ўтган даврда амалга оширилган улкан ишлар, эришилган юксак натижаларда, ҳеч шубҳасиз, ҳаётимизнинг турли соҳа ва тармоқларида фидокорона меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг беқиёс ҳиссаси бор.
Бундай олижаноб инсонларнинг эл-юрт олдидаги хизматларини эътироф этиш ва муносиб тақдирлаш ватандошларимиз, айниқса, ёшларимизни юксак марралар сари руҳлантириш, улар қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
![](https://telegra.ph/file/e4213226bcd67a90afd40.jpg)
![](https://telegra.ph/file/7e5f61ebb3f927b4098a8.jpg)
Мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга катта ҳисса қўшаётган, давлатимиз иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган, жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида фидойилик кўрсатаётган юртдошларимиз байрам арафасида “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланмоқдалар.
![](https://telegra.ph/file/2026a5136e3b139025f09.jpg)
![](https://telegra.ph/file/139405ea596f21afa0587.jpg)
Бугун Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Хатамов бошчилигида, шунингдек, туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, депутатлар, ҳокимлик жамоаси, тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида қўштепаликларга “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони топширилди.
![](https://telegra.ph/file/6a9976b691f3ba8fb6130.jpg)
![](https://telegra.ph/file/a2f79138c0abc6aca7ee8.jpg)
Тадбир давомида туманимиздаги 146 нафар чинакам маънода ўз касбининг фидоийлари ва меҳнат меҳнат фахрийларига “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони тантанали равишда топширилди.
![](https://telegra.ph/file/c4e5cac18492b48471a1f.jpg)
![](https://telegra.ph/file/e9ecfb95f41f8804fce0e.jpg)
Вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Хатамов эсдалик нишони эгаларини қутларкан, муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ҳақида тўхталиб, Янги Ўзбекистонимизни янада ривожлантириш, янгиланиш, ўзгаришларга муносиб ҳисса қўшаётган фуқароларимиз ҳар доим эътиборда эканлиги, уларнинг шарафли меҳнатлари ҳамиша эътироф этилишини таъкидлади.
Шунингдек, тадбирда сўз олган туман ҳокими И.Новиков ва меҳнат фахрийси Ю.Розиқовлар мукофотланганларни табриклаб, ўзларининг самимий тилакларини билдирдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги