Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМ ШУКУҲИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/8838ecc3378baa28088b8.jpg)
2021-08-27 21:16:47 115
![](https://telegra.ph/file/8838ecc3378baa28088b8.jpg)
Шу кунларда ўлкамизнинг барча ҳудудларида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги кенг тантана қилинмоқда. Шоду-хуррамлик билан кутиб олинаётган бу байрам қўштепалик болажонларга қўшалоқ байрам шукуҳини улашди.
![](https://telegra.ph/file/1c7ff9190ba04929e0add.jpg)
![](https://telegra.ph/file/dcecf878460e8d303d37a.jpg)
Туманимизда боғча ёшидаги болалар қамровини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида “Нурафшон”, “Ғиштмон”, “Янги дўкон”, “Ўқчи” ва “Файз” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятларини бошлади.
![](https://telegra.ph/file/c14090512e28bfde764ec.jpg)
![](https://telegra.ph/file/bc9640ad9462b181aeb30.jpg)
Бугун янги қуриб битказилган кўркам ва шинам, болажонлар учун барча қулайликларга эга бўлган 120 ўринли 27-ДТМ фойдаланишга топширилди. Шунингдек, 4 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳам ўз фаолиятларини бошлади.
![](https://telegra.ph/file/15bdf839849100d30de38.jpg)
![](https://telegra.ph/file/47715cff10567c947bc74.jpg)
Бўлиб ўтган тадбирларда туман раҳбари И.Новиков иштирок этди. Туман ҳокими Давлатимиз раҳбари томонидан мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш юзасидан олиб борилаётган ислохотларга тўхталиб, янгидан очилаётган муассасалар фаолиятига муваффақиятлар тилади.
![](https://telegra.ph/file/dc8efc7c979f3abe7f4ef.jpg)
![](https://telegra.ph/file/06a45737a5f74f23d9f83.jpg)
Қўштепа тумани ҳокимлиги