Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА 48 НАФАР ЁШЛАРНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/d870f01daa7a41a7028b1.jpg)
2021-08-27 20:26:29 125
![](https://telegra.ph/file/d870f01daa7a41a7028b1.jpg)
Қўштепа туманида ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, туманимизда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликка йўналтириш мақсадида Давлатимиз Мустақиллигининг 30 йиллик байрами арафасида “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 48 нафар ёшларга субсидия асосида меҳнат қуроллари ҳамда 10 нафар ёшларга нақт пул кўринишдаги бир марталик моддий ёрдам маблағлари топширилди.
![](https://telegra.ph/file/31f5d9d17e9f282f546a8.jpg)
![](https://telegra.ph/file/03c956b0321191092ebcf.jpg)
Бўлиб ўтган тадбирни туман ҳокими И.Новиков очиб, Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга берилаётган эътибор ҳамда уларга яратилаётган имкониятларга тўхталиб ўтди.
![](https://telegra.ph/file/3f94cafb8dd7a340a1b95.jpg)
![](https://telegra.ph/file/f05413115e8fa27ed6d3c.jpg)
![](https://telegra.ph/file/2ed50affefa38389b5091.jpg)
Тадбир давомида сектор раҳбарлари ҳамда масъуллар иштирокида меҳнат қуроллари ҳамда моддий ёрдам маблағлари ўз эгаларига топширилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги