Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 217 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ - ФОТО

×

 2021-08-27 14:10:46    136

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Қўштепа туманида мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остида ташкил этилган байрам тадбири бўлиб ўтди.


Туман ҳокими Илёсбек Новиков Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги билан туман аҳлини муборакбод этди.


 Тадбирда янграган Республикамиз мадҳияси қалбларга ғурур бағишлади.



Туман маданият бўлими ходимлари ўз чиқишлари билан байрамни бошлаб беришди.


Байрам тадбирига Ўзбекистон халқ ҳофизи Илҳомжон Иброҳимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Қиличбек Тожиев ҳамда Баходир Мамажонов, Акмал Садихонов каби таниқли санъаткорлар ҳам ташриф буюриб, ўз санъатлари билан туман аҳлига кўтаринки руҳ бағишлади.


Гўзал куй-қўшиқлардан завқ олганлар яйраб ўйнади. Кайфиятлари тоғдек кўтарилди.

Байрам тантаналаридан сурур туйган тумандошларимиз тилида «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик»  деган сўзлар қалб изҳори янглиғ янграб, диллардан дилларга кўчди десак муболаға бўлмайди. 


Шунингдек, байрам тадбирида Қўштепа туманида фаолият юритаётган ҳунарманд ва тадбиркорлар ўз маҳсулотларининг кўргазмаси билан иштирок этдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram