Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/db1df7bfaff2bf865f660.jpg)
2021-08-26 19:49:12 129
![](https://telegra.ph/file/db1df7bfaff2bf865f660.jpg)
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков туманда “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари” юзасидан йиғилиш ўтказди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга аҳоли мурожаатлари билан ишлашда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган тизим асосида ҳар-бир мурожаатда кўтарилган муаммоларни манзилли ўрганиш ва ижобий ҳал этиш, тегишли чора-тадбирлар белгилаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/8d4c8d63ea09e2c299427.jpg)
Туман раҳбари 4, 25 ва 26-умумтаълим мактабларида ташкил этилган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига ҳамда янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Муассасадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/e5d6448aa8acf52262dd4.jpg)
16-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлган туман ҳокими муассасада болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан ўзининг тегишли кўрсатмаларини берди.
Сектор раҳбари тиббиёт бирлашмасига қарашли “Қоражийда” қишлоқ врачлик пунктида бўлиб, муассасада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/3d4f43d4b5978fbaa6e15.jpg)
И.Новиков “Қоражийда” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Даври Турсун” чорвачилик фермер хўжалиги фаолияти билан ҳам танишиб, тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифларини берди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги